Авваллари ёши катта инсонларда қон қуюқлашиши, тромб ҳосил бўлиши кўп учраган ва натижада ҳаёт учун хавфли ҳолатларни келтириб чиқарган. Ҳозир эса бундай вазият ёшлар орасида ҳам кенг тарқалди. Албатта, бунга камҳаракатлилик, табиий масулотлардан истеъмол қилмаслик ва экологиянинг бузилиши сабаб бўлмоқда. Қон билан боғлиқ муммоларни бартараф  қилиш учун мунтазам равишда дори ичиш эмас, аксинча қонни тозаловчи маҳсулотлар истеъмол қилган афзал. Ҳам фойдали, ҳам мазали!

Қонни тозалаш учун қандай маҳсулотлар тановул қилиш керак?

Авокадо. Ушбу меванинг фойдаси узоқ йиллар аввал исботланган. 1996 йилда мексикалик тадқиқотчилар ушбу мевани бир ҳафта давомидан узлуксиз ейиш орқали инсон организмидаги холестерин миқдори 20 фоиз камайганини аниқлади. Иммунитет тизимини мустаҳкамловчи А, E, C витаминлари билан бирга калий ва магний  – гипертензияни даволаш элементи мавжуд. Нью-Йорклик мутахассис Мега Медден сендвичга ёғнинг ўрнига бир паррак авокадо қўшиб ейишни афзал, деб билади. Сабаби у қон томирлари учун фойдали ва сендвич эса янада мазали. Шунингдек, қон тозаланишида киви ва олма ҳам тавсия этилади.

Ёнғоқлар. Бодом ёғлар, E витамин, ёнғоқ эса омега-3’нинг манбайи ҳисобланади. Америка Кордиология ассоциациясининг таъкидлашича, тўйинган ёғлар холестеринни камайтиришга ёрдам беради. Ҳамиша инсон ўзи билан бир ҳовуч ёнғоқ олиб юриши ва уни бошқа зарарли маҳсулотлар билан ўрнини алмаштириши керак.

Гўшти қизил балиқ. (ёғли балиқ) Скумбрия, сельд, тунец, гўшти қизил балиқ – барчаси омега-3’га тўла. Шунинг учун ҳам балиқлардан ҳафтасига икки марта тановул қилиш юрак касалликларини олдини олади ва юқори зичликдаги липопротеинлар даражасини кўтаради, яъни булар фойдали холестеринлар деб аталади.

Про йогу:  Какие упражнения нельзя выполнять при сколиозе?. Клиника Бобыря

Сарсабил. Сарсабил бириктирувчи тўқима ва К, B1, B2, C ва E витаминларига бой бўлиб, қон босимини тушишига ёрдам беради ва жиддий юрак хасталиги ва юрак хуружига олиб келувчи қондаги тромбларни йўқотади.

Брокколи. Унда кўп миқдорда бириктирувчи тўқималар бўлиб, фақат қон босиминигина тушириб қолмай, стрессдан ҳам қутқаради.

Занжабил. Тадқиқотлар натижасига кўра, занжабил артерияларда қон тромбларини 25 фоизга камайтиради.

Хурмо. Хурмолар таркибида қонда холестрин миқдори ва триглисеридни камайтирадиган антиоксидант ва полифенлар мавжуд. Улар қон артерияларини тозалайди.

Клюква. Клюква фойдали холестерин даражасини кўтариб, зарарли холестерин даражасини камайтиради. Юрак касалликларини 40 фоизга камайтиради.

Пишлоқ. Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқотига кўра, бир кунда уч маҳал ёғсиз сут маҳсулотларини истеъмол қиладиган одамлар умуман сут маҳсулотини кам тановул қиладиганларга нисбатан систолик қон босими пастроқ бўларкан.

Тарвуз. Ажойиб егулик. Нафақат парҳез маҳсулот, балки юракни ҳам ҳимоя қилади. Флорида университети томонидан ўтказилган тадқиқот ишларига кўра, 4000 мг L-цитрули ( тарвузда бўладиган аминокислота) қабул қилган одамлар  қон босимини 6 ҳафтада туширишга муваффақ бўлди. Аминокислоталар организмга қон томирларни кенгайтирадиган нитрат оксиди ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Исмалоқ. Исмалоқ тановули организмда атеросклероз хавфи бўлган гомосистеин даражасини меъёрлаштиради.

Ловия. Таркибида оқсил, бириктирувчи тўқима, темир ва фолат кислотаси мавжуд ва инфаркт ва инсультнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Қон тозалаш учун қандай ичимликлар ичиш керак?

Зайтун ёғи. Қоннинг оксидланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатадиган олеин кислотасига бой. Салат ва таомлар учун ажойиб танлов. Зайтун ёғидан камроқ ишлатиш тавсия этилади, сабаби колория миқдори жуда юқори.

Анор. Ўзи ҳам, шарбати ҳам фойдали. Унинг ортиқча миқдори ёки уруғлари ошқозон касалликларига таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, суякларни мустаҳкамлайди ва гормонларни меъёрга келтиради.

Apelsin. Apelsin шарбати C витамин ва антиоксидантлар қонни тозалашда фаол иштирок этади.

Про йогу:  ПРОСТАЯ ЙОГА для совсем начинающих на 15 минут EXPRESS YOGA 3 ⭐ SLAVYOGA смотреть онлайн видео от SLAVYOGA - здоровье и йога в хорошем качестве.

Спирулина (сув ўти). Кундалик дозаси 4500 миллиграммни ташкил этади, у артерияларнинг деворини бўшатишга ва қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Қаҳва. Мутахассисларнинг изланишига кўра, 13 йилдан буён кунига икки маҳал қаҳва ичувчи инсоннинг юрак хасталигига чалиниш хавфи умуман ёки камроқ қаҳва ичган инсонникига қараганда 20 фоизга кам экан.

Кўк чой. Организмдаги холестеринни камайтиради, вазн ташлашга ёрдам беради ва саратон касаллигининг олдини олади.